Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дуо қилинг Қуддуснинг тинчлиги учун: “Уни севганлар ҳузур–ҳаловат топсин. Деворлари ичида тинчлик бўлсин, Қалъалари бехатар бўлсин.” Азалда бўлганидай Одил ҳакаму маслаҳатчиларни бераман. Шундан сўнг сенга ном қўйилар: «Солиҳлик шаҳри, Садоқат шаҳри», дея.” Ҳа, Мени топасизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизларни яна фаровонликка эриштираман. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни Ўзим чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Шундай кунлар келадики, Мен халқим Исроилни ва Яҳудони яна фаровонликка эриштираман. Ота–боболарига берган юртга уларни олиб келаман. Улар ўша юртга эгалик қиладилар.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг чодирларини қайта тиклайман. Халқим хонадонларига раҳм–шафқат қиламан. Шаҳар ўз вайроналари устида қайта бунёд бўлади, Сарой ўз жойида тикланади. Одамлар бу далаларни кумушга сотиб оладилар, гувоҳлар олдида васиқаларга қўл қўйиб, муҳр босадилар. Бундай ҳодиса Бенямин ҳудудида, Қуддус атрофида, Яҳудо шаҳарларида, қирларда, ғарбдаги қир этакларида ва Нагав чўлида содир бўлади. Ахир, Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Қўйларимга дуч келган одам уларни еди. Душманлар шундай деди: «Бизнинг айбимиз йўқ. Уларнинг ўзлари Эгасига қарши гуноҳ қилди. Эгаси улар учун асил яйловдай эди, ота–боболари Эгасига умид боғлаган эди.» Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус садоқатли шаҳар деб аталади. Менинг тоғим — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ деб аталади.” Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича, Иброҳимга, унинг наслига Шафқат қилишни то абад ёдида тутди. Қули Исроилга ёрдам берди.”
Выбор основного перевода