Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо иккита катта ёритқични — қуёш ва ойни яратди: кундузи нур сочиб туриши учун каттароқ ёритқич — қуёшни, тунда нур сочиб туриши учун кичикроғи — ойни яратди. Шунингдек, Худо юлдузларни ҳам яратди. Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади, Унинг ижодини фалак тоқи айтиб туради. Осмон кундан–кунга буни билдиради, Ҳар тун бундан хабардор қилади. Само, фалак айтмас бир гап, ё бир жумла, Чиқмас улардан ҳеч бир садо. Аммо хабарлари ҳар томонга тарқалади, Оламнинг четигача етиб боради. Худо самоларда қуёш учун чодир қурган. Қуёш гўшангадан чиққан куёвга ўхшайди. Қаҳрамонларга ўхшаб ғайрат билан йўлагидан боради. Самоларнинг бир четидан у чиқиб, Айланиб, бошқа бир четига йўл олади, Унинг тафтидан ҳеч нарса яширина олмайди. Ёқубнинг Худоси эса ундай эмас. Бутун борлиқни У яратган, Исроил қабиласини Ўзига мулк қилган. Унинг номи Сарвари Оламдир.
Выбор основного перевода