Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳоруннинг синглиси Марям пайғамбар чилдирмани қўлига олди. Ҳамма аёллар унга эргашиб, чилдирмаларини қўлларига олиб, ўйнадилар. Довуд Эгамизнинг ҳузурида бутун вужуди билан ўйинга тушарди. У ўшанда руҳонийларнинг муқаддас либосини кийиб олган эди. Қуддус яхши қурилган шаҳардир, Деворлари бир–бирига туташтириб солингандир. Эгам туфайли мен буюк шодлик топаман, Худойим деб қалбим жўш уради. Зотан, У мени нажот либоси билан ўради, Зафар кийимини менга кийдирди. Мен тож кийган куёвга ўхшайман, Зеб–зийнат билан безанган келиндайман. У ердан шукрона қўшиқлари эшитилади, Шодлик ҳайқириқлари янграб туради. Мен халқимни кўпайтираман, Уларнинг сони камаймайди. Уларни обрў–эътиборли қиламан, Ҳеч ким уларни оёқ ости қилмайди. Мен Яҳудо ва Исроил халқларини яна фаровонликка эриштираман, аввалгидай қайта бунёд этаман.
Выбор основного перевода