Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо мени ўша ерга яқинроқ олиб борганда, мен дарвоза ёнида турган бир одамни кўриб қолдим. Ўша одамнинг бутун вужуди ярқироқ мисдай товланиб турар эди. Унинг қўлида ўлчов асбобларидан зиғир арқон ва чизғич бор эди. Шунинг учун Эгамиз айтмоқда: — Мен Қуддусга меҳр–шафқат кўрсатай деб қайтдим. Менинг уйим ўша ерда қурилади, Қуддус қайтадан қурилиши учун ўлчанади. Сарвари Оламнинг каломи шудир. Мен яна тепага қараб, қўлида таноби бор бир кишини кўрдим. Ундан: — Қаерга кетяпсиз? — деб сўрадим. У менга: — Қуддусни ўлчашга, эни ва узунлиги қанча чиқаркан, шуни билиб келишга кетяпман, — деб жавоб берди. Менга ўлчаш учун бир қамиш берилди, сўнг шундай деб айтилди: “Бор, Худонинг Маъбадини ва қурбонгоҳни ўлчаб чиқ. У ерда сажда қилувчиларни санагин.
Выбор основного перевода