Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман. Қалбларига Мени билиш истагини соламан, улар Мени Эгамиз деб тан оладилар. Бутун қалблари билан Менга қайтадилар. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.” Шунда, эй Ёқуб насли, сизлар Менинг халқим бўласизлар, Мен эса сизларнинг Худойингиз бўламан.” Эгамиз ниятини тўлиқ бажармагунча, Ўз ғазабидан тушмайди. Кейинчалик буни англаб оласиз. Шундан кейин бутун Исроил қутқарилади. Муқаддас битикларда Худо шундай деган–ку: “Қутқарувчи Қуддусдан келади, Ёқуб наслидан бетавфиқликни йўқ қилади. Улар билан қилган аҳдим мана шудир: Мен уларни гуноҳларидан фориғ қиламан.” Яҳудийлар Хушхабарни рад қилиб, Худонинг душманлари бўлиб қолдилар, бу сизларга — ғайрияҳудийларга фойда келтирди. Аммо Худо яҳудийларни танлагани учун, уларнинг ота–боболари ҳақи ҳали ҳам уларни яхши кўради. Қодир Худо — Эгамиз яна шундай деб айтган: “Мен сизларга ота бўламан, Сизлар эса Менга ўғил–қизлар бўласизлар.”
Выбор основного перевода