Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кундузи нур сочиб турсин дея, Қуёшни яратганга шукрона айтинг. Унинг содиқ севгиси абадийдир. Тун узра нур сочиб турсин дея, Юлдузлару ойни яратганга шукрона айтинг. Унинг содиқ севгиси абадийдир. Эгамиз бир фармон билан уларни то абад жойига ўрнаштирди, Бу фармон бекор қилинмайди. Ҳа, Мен учун бу Нуҳ даври кабидир. Энди ер юзини Нуҳ тўфони каби, Ҳеч қачон сув босмайди, деб онт ичганман. Худди шундай қилиб, яна онт ичаман: «Ҳеч қачон сендан ғазабланмайман, Сенга жаҳл қилмайман!» Тоғлар ўрнидан қўзғалса ҳам, Тепаликлар тебранса ҳам, Менинг содиқ севгим сендан кетмайди, Менинг тинчлик аҳдим ўзгармайди.” Сени севувчи Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай деди: “Борди–ю, биронтангиз тун ва кун билан тузган амримни бузишга қодир бўлсангиз, уларнинг тартибини ўзгартира олсангиз, “Бу одамларнинг гапини эшитдингми? Улар, Эгамиз Ўзи танлаган иккита халқни — Исроил ва Яҳудони рад этди, деб айтиб юришибди. Бу одамлар халқимдан шунчалик ҳазар қилишадики, уни энди халқ деб тан олишдан ор қилишяпти.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен кун ва тунга берган амримни, осмону фалак учун ўрнатган қонун–қоидаларимни ҳеч қачон ўзгартирмайман. Шу сингари, Ёқуб авлодини ва қулим Довуд сулоласини рад этмайман. Мен доимо Довуд наслидан шоҳ танлайман. Уни Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб авлодининг устидан ҳукмрон қилиб қўяман. Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман, уларга раҳм–шафқат кўрсатаман.” Мен, Эгангиз Раббий, Гуноҳкор Исроил шоҳлигини кузатиб турибман. Уни ер юзидан супуриб ташлайман, Ёқуб наслини эса батамом йўқ қилмайман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен амр бераман, Шунда барча халқлар орасида, Буғдой элагандай Исроилни ғалвирдан ўтказаман. Яхши доннинг биронтаси ерга тушмайди.
Выбор основного перевода