Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Беозорлар эса юртга эгалик қилади, Мўл бахт–саодатдан баҳраманд бўлади. Қалбларига Мени билиш истагини соламан, улар Мени Эгамиз деб тан оладилар. Бутун қалблари билан Менга қайтадилар. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.” Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Мен улар билан абадий аҳд тузаман. Уларга доим яхшилик қилишдан қочмайман. Мендан юз ўгириб кетмасликлари учун уларнинг юракларига Мендан қўрқиш ҳиссини солиб қўяман. Сизларга янги юрак бериб, қалбингизни янги руҳга тўлдираман. Бағрингиздаги тош юракнинг ўрнига юмшоқ юрак бераман. Ҳа, Мен Йизрилни Ўзим учун бу юртга ўтқазаман. Лўруҳамога, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деганга раҳм қиламан, Лўёмини, яъни «Халқим эмас» деганни «Ўз халқим» деб атайман. У эса «Худойим» деб чақирар Мени.” Уларни яна Қуддусда яшашлари учун олиб келаман. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Уларни садоқат ва одиллик билан бошқараман.” Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз туфайли ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз. Бу мактуб сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи орқали ёзилган, тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалбининг лавҳаларига ёзилгандир. “Эгамиз шундай демоқда: «Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунларимни одамларнинг юрагига солиб қўяман, қонунларимни онгларига ёзаман.
Выбор основного перевода