Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! Ахир, сизлар бегона худоларга қурбонликлар келтириб, Эгамизга қарши гуноҳ қилдингизлар. Эгамизга итоат этмадингизлар, Унинг қонун–қоидаларини ва шартларини бажармадингизлар. Шунинг учун бу кўргилик бошингизга келди. Шуларнинг оқибатида ҳозир бу аҳволга тушиб ўтирибсизлар.” Эвоҳ, Мўаб шарманда бўлди, вайрон қилинди. Уввос солиб, фарёд қилинглар! Мўаб хароб бўлганини Арнон дарёси бўйларида эълон қилинглар. Дамашқ мадорсиз қолади, Орқага қочмоқчи бўлади, Бутун вужудини ваҳима қамраб олади. Дард тутган аёлдай азобу қийноқда қолади. Эвоҳ, машҳур шаҳар тарк этилади! Қувонч макони ташлаб кетилади! Аммо Мен уларнинг қудратли Қутқарувчисиман, Менинг номим Сарвари Оламдир. Мен халқимни астойдил ҳимоя қиламан, уларнинг юртига ором бераман. Бобилликларни эса тинчликдан маҳрум қиламан.” Аммо ундан кучлироғи ҳужум қилиб уни енгса, унинг таянган барча қуролларини тортиб олади ва ўлжасини истаганига тақсимлаб беради.
Выбор основного перевода