Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Бу воқеа Ахашвераш даврида бўлиб ўтган эди. Ахашвераш Ҳиндистондан Ҳабашистонгача бир юз йигирма етти вилоят устидан ҳукмронлик қиларди. Шундан сўнг учинчи ойда — Шавон ойининг йигирма учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Ҳиндистондан Ҳабашистонгача бўлган бир юз йигирма етти вилоятдаги яҳудийларга, ноибларга, ҳокимларга, вилоятларнинг бекларига худди Мардохай буюрганидай мактуб ёзилди. Мактуб ҳар бир вилоят халқининг ёзуви ва тилида, яҳудийларга ҳам ўзларининг ёзувида ва тилида ёзилди. Ноибларни назорат қилиш учун эса учта амирни тайинлади, уларнинг бири Дониёр эди. Шоҳни уринтирмаслик учун улар ноиблардан барча ҳисоботни олишлари керак эди.
Выбор основного перевода