Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Халқлар эшитиб буни, титрашади: Филист халқи ваҳимага тушиб қолади. Эдом уруғбошилари қўрқувга тушади–ку, Мўаб бекларини титроқ босади–ку! Канъондаги халқлар умидсизликка тушади–ку! Уларни қўрқув ва даҳшат қамраб олар. Эй Эгамиз, Сенинг халқинг ўтиб кетгунча, Ўзинг эга бўлган бу халқ ўтиб кетгунча, Улар билагинг кучи олдида тошдай қотиб қолади. Сизларга қарши бўлган халқларни Мендан қўрқадиган қиламан. Сизларга қарши жанг қиладиган халқларни саросимага соламан. Душманларингизнинг ҳаммасини олдингиздан қочираман. уларга шундай деди: “Эгангиз бизнинг юртимизни сизларга берганлигини биламан. Бутун халқимиз билан сизлардан қўрқиб қолганмиз. Шу ерда яшайдиганларнинг ҳаммаси сизлар ҳақингизда эшитиб ваҳимага тушган. Биз эшитдик, сизлар Мисрдан чиққанингиздан кейин, Эгангиз олдингизда Қизил денгиз сувларини қуритибди. Иорданнинг шарқ томонидаги Амор халқининг шоҳлари Ўг ва Сихўнни нима қилганингизни, уларнинг одамларини бутунлай қириб ташлаганингизни ҳам эшитдик. Бу воқеалар ҳақида эшитишимиз биланоқ юракларимиз орқага тортиб кетди, сизлардан қўрққанимиз учун жасоратимиздан асар ҳам қолмади. Чунки Эгангиз Худо еру самодаги Худодир. Шоҳ мактубда яҳудийларга ҳамма шаҳарларда тўпланиб, ўзларини ҳимоя қилишларига ҳуқуқ берди. Бундан ташқари, яҳудийларга ҳужум қиладиган ҳар қандай душман халқнинг ёки юртнинг қуролли кучларини, болаларини ва аёлларини йўқ қилишга, ўлдиришга, мол–мулкини талон–тарож қилишга, қириб ташлашга ижозат берди. Ҳамма вилоятларда, ҳар бир шаҳарда, шоҳнинг амру фармони етиб борган ҳар қандай жойда яҳудийлар шоду хуррам бўлиб, ўйнаб–кулдилар, зиёфатлар уюштирдилар, байрам қилдилар. Шоҳликдаги кўп халқлар яҳудий бўлди, чунки ҳаммани яҳудийлардан қўрқув ҳисси қамраб олган эди. Адар ойининг ўн тўртинчи куни Шушандаги яҳудийлар яна тўпланиб, қалъада душманлардан уч юзтасини ўлдирдилар. Лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар. Шоҳликнинг турли вилоятларида яшайдиган бошқа яҳудийлар ҳам жонини сақлаш ва душманларидан қутулиш учун бир жойга тўпландилар. Душманларидан етмиш беш минг кишини ўлдирдилар, лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар. Буларнинг ҳаммаси Адар ойининг ўн учинчи куни юз берди. Яҳудийлар ўн тўртинчи куни тинчиб, бу кунни байрам қилдилар. Шушандаги яҳудийлар ҳам ўзларини қутқариш учун ўн учинчи ва ўн тўртинчи кунлари йиғилдилар. Ўн бешинчи куни эса тинчиб, бу кунни байрам қилдилар. Мени айбловчилар шармандаликдан ерга кириб кетсин, Менга зарар етказмоқчи бўлганлар Масхара бўлсин, бадном бўлсин. Менга зарар етказмоқчи бўлганлар Шармандаи шармисор бўлдилар. Кун бўйи тилим адолатинг ҳақида сўйлайди.
Выбор основного перевода