Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Шоҳнинг амру фармони ижро қилинадиган ўн иккинчи ой — Адар ойининг ўн учинчи куни келди. Бу кунни яҳудийларнинг ғанимлари, уларнинг устидан ҳукмронликни эгаллаймиз, деб умид билан кутган эдилар. Аммо аксинча бўлиб чиқди: яҳудийлар ўз ғанимлари устидан ҳукмронликни ўрнатдилар. Яҳудийлар ёвуз кимсаларга қарши курашиш учун шоҳ Ахашверашга қарашли ҳамма вилоятлардаги ўзлари яшайдиган шаҳарларда бир жойга йиғилдилар. Ҳеч ким яҳудийларга дош бера олмади, чунки яҳудийлардан қўрқув туйғуси ҳамма халқларни қамраб олган эди. Мактубда ҳар йили Адар ойининг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларини нишонлаш лозимлиги таъкидланган эди.
Выбор основного перевода