Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Ўзларингиз, ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги левилар, орангиздаги мусофирлар, етим ва бевалар билан бирга Эгангиз Худо олдида хурсандчилик қилинглар. Буларни Эгангизнинг Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойда ўтказинглар. Байрамда ўғилларингиз, қизларингиз, қул ва чўриларингиз, шаҳрингизда истиқомат қилаётган левилар, мусофирлар, етим ва бевалар билан бирга хурсандчилик қилинглар. Кейин Эзра халққа деди: “Энди уйларингизга қайтиб боринглар, ёғли таомлар еб, ширин шароб ичинглар. Ҳеч нарса тайёрламаганларга таомларингиздан беринглар. Бугунги кун Раббимизга бағишланган муқаддас кундир. Бугун қайғурманглар, ахир, Эгамиз туфайли топган севинчингиз нажот қўрғонингиздир.” Жамики халқ Тавротдан эшитган сўзларини англаб тушунганлари учун еб–ичгани, таом улашиб, катта хурсандчилик қилгани уйларига кетишди. Ҳамма вилоятларда, ҳар бир шаҳарда, шоҳнинг амру фармони етиб борган ҳар қандай жойда яҳудийлар шоду хуррам бўлиб, ўйнаб–кулдилар, зиёфатлар уюштирдилар, байрам қилдилар. Шоҳликдаги кўп халқлар яҳудий бўлди, чунки ҳаммани яҳудийлардан қўрқув ҳисси қамраб олган эди. Чунки бу кунлар яҳудийлар ўз душманларидан қутулган кунлардир. Ўша ой ғам — хурсандчиликка, мотам байрамга айланган ойдир. Мардохай: “Шу кунлари зиёфат бериб, хурсандчилик қилинсин, таомлар улашилсин, камбағалларга ҳадялар инъом қилинсин”, деб буюрган эди. Ер юзида яшаётганлар шоҳидларнинг ўлимидан севиниб хурсандчилик қилишади. Бир–бирларига ҳадялар юборишади. Чунки бу иккала пайғамбар ер юзида яшовчиларга кўп азоб берган эди.”
Выбор основного перевода