Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Мардохай юз берган воқеадан хабардор бўлгач, кийимларини йиртди, қанорга ўраниб, устига кул сочди. Кейин қаттиқ аламли фарёд кўтариб, шаҳар бўйлаб юрди. Ўша ҳолатда сарой дарвозасига борди, лекин қанор кийиб сарой дарвозасидан ичкарига кириш мумкин эмасди. Шунингдек, ҳар бир вилоятда — шоҳнинг амру фармони етиб борган жойларда яҳудийлар чуқур қайғуга ботдилар, рўза тутиб, йиғлаб нола қилдилар. Кўпчилик қанорга ўраниб ва кулга беланиб ётди. “Боринг, Шушандаги ҳамма яҳудийларни тўплаб, мен учун рўза тутинглар. Уч кечаю уч кундуз ҳеч нарса еманглар ҳам, ичманглар ҳам. Мен ҳам канизакларим билан рўза тутаман, сўнгра қонунга хилоф бўлса ҳам, шоҳ ҳузурига бораман. Майли, ўлсам, ўлай.”
Выбор основного перевода