Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Хомон биргина Мардохайни ўлдиришни арзимас иш деб ўйлади. Мардохайнинг қайси халқдан эканини билгани учун Хомон Ахашверашнинг бутун шоҳлиги ҳудудидаги Мардохайнинг халқини — жамики яҳудий халқини қириб ташлашга қасд қилиб қўйди. Ахашвераш ҳукмронлигининг ўн иккинчи йили биринчи ойи — Нисон ойида бу фитна амалга ошириладиган кун ва ой учун Хомон олдида пур — қуръа ташланди. Қуръа ўн иккинчи ойнинг — Адар ойининг ўн учинчи кунига тушди. Шундан кейин Хомон шоҳ Ахашверашга айтди: — Шоҳлигингиз вилоятларидаги бошқа халқларнинг орасига сочилиб–тарқалиб кетган бир халқ бор. Уларнинг қонунлари ҳамма халқлар қонунидан фарқ қилади. Шоҳимиз қонунларига улар бўйсунмайдилар. Уларга сабр–тоқат қилиш шоҳимизнинг манфаатларига зиддир. Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бу халқни қириб ташлаш учун фармон берсинлар. Мен ўн минг талант кумушимни аъёнлар қўлига олиб бориб бераман. Улар бу кумушни шоҳимиз хазинасига топширадилар. Шундан кейин шоҳ бармоғидаги муҳр узугини ечиб, фармонини тасдиқлаш учун яҳудийлар душмани Ўгах наслидан Хамадото ўғли Хомонга берди. — Бу пуллар ўзингда қолсин, халқни ҳам сенга бердим, — деди шоҳ Хомонга. — Анави халққа нимани маъқул кўрсанг, шуни қил. Биринчи ойнинг ўн учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Хомоннинг ҳамма буйруқлари ҳар бир вилоят халқининг ўз ёзувида ва ўз тилида шоҳнинг ноибларига, ҳар бир вилоят ҳокимига ва ҳар бир халқнинг бегига ёзилди. Мактублар шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди. Мактублар чопарлар орқали шоҳнинг қўли остидаги ҳамма вилоятларга жўнатилди. “Яҳудийларнинг ҳаммаси — ёшу қариси, болалару аёллари бир кунда — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг ўн учинчи куни йўқ қилинсин, ўлдирилсин, қириб ташлансин, мол–мулки талон–тарож қилинсин, ҳамма ўша кунга тайёр бўлсин”, деб фармон эълон қилинди. Шунинг учун ҳар бир вилоятга улар учун қонун сифатида фармондан кўчирма берилди. Чопарлар шоҳнинг айтганига мувофиқ тезлик билан йўлга чиқдилар. Фармон Шушан қалъасида ҳам эълон қилингач, шаҳар бесаранжом бўлиб қолди. Шоҳ билан Хомон эса ўтиришиб кайфу сафо қилишарди. Мен ва менинг халқим ер юзидан йўқ қилиниш учун, ўлдирилиш ва қирилиш учун сотилганмиз. Агар биз қул ва чўри қилиб сотилганимизда эди, овозимни чиқармасдим. Ўша душманнинг қилмиши учун шоҳимизни безовта қилиш арзимас иш бўларди. Шоҳ Ахашвераш малика Эстердан: — Ким у? Қани ўша одам? Ким шундай қилишга журъат этди? — дея сўради. — Зараркунанда, ғаним, ёвуз Хомон! — деди Эстер. Шу заҳоти Хомон шоҳ билан малика қаршисида ваҳимага тушди. Шоҳ ғазаб билан дастурхондан турди–ю, сарой боғига қараб кетди. Хомон эса малика Эстердан “Жонимни қутқаргин”, деб ёлвориш учун қолди, чунки шоҳдан ўзига нисбатан ёвуз қисмат тайин этилганини у билиб турарди. Шоҳ боғдан саройнинг зиёфат бўлаётган хонасига қайтганда, Хомон Эстер ёнбошлаб ўтирадиган ўриндиққа маҳкам ёпишиб ётган эди. Шоҳ бу аҳволни кўрди–ю: — Оҳ–ҳо, мен уйда эканимда маликанинг номусига тегмоқчи бўлдингми? — деб бақирди. Шоҳ гапини тугатар–тугатмас, Хомоннинг юзини ёпдилар. Шоҳнинг мулозимларидан бири Харбона айтиб қолди: — Ҳа, айтгандай, Хомон уйининг олдига эллик тирсакли дор тайёрлаб қўйган. Бу дорга Мардохайни осмоқчи. Мардохай эса шоҳимизни огоҳлантириб унинг ҳаётини сақлаб қолган. — Ўша дорга Хомоннинг ўзини осинглар! — деб фармон берди шоҳ. Мардохай учун тайёрлаб қўйилган дорга Хомоннинг ўзини осдилар. Шундан сўнггина шоҳнинг ғазаби босилди. Эстер шоҳ билан яна гаплашди. Шоҳнинг оёғига йиқилиб: “Ўгах наслидан бўлган Хомоннинг яҳудийларга қарши ўйлаган хусуматини ва режасини даф қилинг”, деб йиғлаб ёлворди. Шунда шоҳ Ахашвераш малика Эстерга ва яҳудий Мардохайга айтди: — Хомоннинг мол–мулкини Эстерга бердим. Хомон эса яҳудийларни қириб ташламоқчи бўлгани учун уни дорга остирдим. Шоҳ ушбу истакни бажаришни буюрди. Шушанда фармон чиқарилди. Хомоннинг ўнала ўғлининг жасади ҳам дорга осилди. Улар чуқур қазийдилар, Аммо чоҳга ўзлари қулайдилар. Мен, Эгангиз, барча халқларни ҳукм қиладиган кун яқинлашиб қолди. Эй Эдом халқи! Нима қилган бўлсангиз бошқаларга, Ўзингиз ҳам тушарсиз ўша кўйга, Қилмишларингиз қайтар ўз бошингизга.
Выбор основного перевода