Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Ҳамма вилоятларда, ҳар бир шаҳарда, шоҳнинг амру фармони етиб борган ҳар қандай жойда яҳудийлар шоду хуррам бўлиб, ўйнаб–кулдилар, зиёфатлар уюштирдилар, байрам қилдилар. Шоҳликдаги кўп халқлар яҳудий бўлди, чунки ҳаммани яҳудийлардан қўрқув ҳисси қамраб олган эди. Мардохай бу воқеаларни ёзиб қўйди. Сўнгра шоҳ Ахашвераш қўли остидаги узоқ–яқиндаги ҳамма юртларда яшаётган яҳудийларга мактублар юборди. Мактубда ҳар йили Адар ойининг ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларини нишонлаш лозимлиги таъкидланган эди. Одамлар ундан нафратландилар, уни рад этдилар. У қайғу, азоб–уқубат нималигини биларди. Ҳамма ундан юз ўгирди, ундан ҳазар қилди. Биз уни одам қаторида санамадик. Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик, Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ҳаммамизнинг айбларимизни Эгамиз унинг зиммасига юклади. Улар бу ерларни қуръа бўйича мерос қилиб олсинлар. Болалари Исроилда туғилган орангиздаги мусофирларга ҳам ерингиздан улуш беринглар. Уларни Исроилнинг маҳаллий аҳолиси деб билинглар. Уларга ўзингиз қатори Исроил қабилалари орасидан ерни мулк қилиб беринглар. Ўша куни кўп халқлар Менга юз буриб, Менинг халқим қаторига қўшиладилар. Мен сизларнинг орангизда яшайман.” Ҳа, ана ўшанда Сарвари Олам мени юборганини англаб етасиз.
Выбор основного перевода