Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, ўзлари бутун шоҳлик ҳудуди бўйича қарор чиқарсинлар. Форс ҳамда Мидия шоҳлиги қонунларига: “Вашти шоҳ Ахашвераш ҳузурига кирмасин, унинг шоҳликдаги мартабаси бошқа яхшироғига берилсин” деган қўшимча киритилсин ва бу фармон ўзгартирилмасин. Бу воқеа текширилгач, тўғри деб топилди ва иккала хизматкор дорга осилди. Бу воқеа шоҳнинг “Кундалик хотиралар китоби”га ёзиб қўйилди. Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бу халқни қириб ташлаш учун фармон берсинлар. Мен ўн минг талант кумушимни аъёнлар қўлига олиб бориб бераман. Улар бу кумушни шоҳимиз хазинасига топширадилар. — Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бугун Хомон билан бирга меникига зиёфатга келсалар, — деди малика. — Мен шоҳимиз учун зиёфат тайёрлагандим. Шундан кейин малика Эстер гапирди: — Шоҳ ҳазратлари! Агар ўзлари мендан мамнун бўлсалар, агар шоҳим маъқул кўрсалар, истагим шуки, жонимни сақлаб қолсинлар, тилагим шуки, менинг халқим жонига раҳм қилсинлар! Мардохай учун тайёрлаб қўйилган дорга Хомоннинг ўзини осдилар. Шундан сўнггина шоҳнинг ғазаби босилди. Шоҳ мактубда яҳудийларга ҳамма шаҳарларда тўпланиб, ўзларини ҳимоя қилишларига ҳуқуқ берди. Бундан ташқари, яҳудийларга ҳужум қиладиган ҳар қандай душман халқнинг ёки юртнинг қуролли кучларини, болаларини ва аёлларини йўқ қилишга, ўлдиришга, мол–мулкини талон–тарож қилишга, қириб ташлашга ижозат берди.
Выбор основного перевода