Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Шоҳ мактубда яҳудийларга ҳамма шаҳарларда тўпланиб, ўзларини ҳимоя қилишларига ҳуқуқ берди. Бундан ташқари, яҳудийларга ҳужум қиладиган ҳар қандай душман халқнинг ёки юртнинг қуролли кучларини, болаларини ва аёлларини йўқ қилишга, ўлдиришга, мол–мулкини талон–тарож қилишга, қириб ташлашга ижозат берди. Яҳудийлар ёвуз кимсаларга қарши курашиш учун шоҳ Ахашверашга қарашли ҳамма вилоятлардаги ўзлари яшайдиган шаҳарларда бир жойга йиғилдилар. Ҳеч ким яҳудийларга дош бера олмади, чунки яҳудийлардан қўрқув туйғуси ҳамма халқларни қамраб олган эди. Яна яҳудийлар ўзларининг душмани Хамадото ўғли Хомоннинг ўнала ўғлини — Паршандата, Далфон, Аспата, Пўрата, Одалиё, Оридато, Пармашто, Орисай, Оридай ва Вайзотони ўлдирдилар. Аммо мол–мулкига қўл теккизмадилар. Адар ойининг ўн тўртинчи куни Шушандаги яҳудийлар яна тўпланиб, қалъада душманлардан уч юзтасини ўлдирдилар. Лекин мол–мулкига қўл теккизмадилар.
Выбор основного перевода