Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай айтмоқда: “Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! Қайси жой Менга маскан бўла олади?! Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман, Ҳа, бутун борлиқ Мен туфайли мавжуддир, — демоқда Эгамиз. — Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман. Лекин Мен сизларга айтаман: умуман қасам ичманглар. «Осмон ҳақи», дея қасам ичманглар, чунки осмон Худонинг тахтидир. «Ер ҳақи», дея қасам ичманглар, чунки ер Худонинг пойандозидир. «Қуддус ҳақи», дея ҳам қасам ичманглар, чунки Қуддус буюк Шоҳнинг шаҳридир.
Выбор основного перевода