Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Ёқуб бутун мол–мулкини олиб, йўлга чиқди. У Бершебага етиб келиб, отаси Исҳоқнинг Худосига қурбонликлар қилди. Тунда Худодан Ёқубга ваҳий келди: — Ёқуб! Ёқуб! — Лаббай! — деди у. — Мен Худоман, отангнинг Худосиман, — деди Худо. — Қўрқмасдан Мисрга боравер, Мен у ерда сендан буюк халқ яратаман. Мен сен билан бирга Мисрга бораман. Сен Юсуфнинг қўлида жон берасан. Вақти келиб, Сенинг наслингни Ўзим Мисрдан олиб чиқаман. Сўнгра Ёқуб Бершебадан кетди. Ўғиллар отасини, болаларини, хотинларини фиръавн юборган араваларга ўтқаздилар. Улар Канъонда орттирган чорвасини, ҳамма мол–мулкини олиб, Мисрга кетдилар. Ёқуб ва унинг ҳамма оила аъзолари Ёқуб ўғилларига васият қилиб бўлгач, яна тўшагига ётди–ю, жони узилиб, ота–боболари ёнига кетди. Вақти–соати етиб, Юсуф, унинг ака–укалари ва ўша авлоднинг ҳаммаси оламдан ўтиб кетди.
Выбор основного перевода