Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо яқинроқ борди, Эгамиз унинг келаётганини кўриб, бутанинг орасидан: “Мусо! Мусо!” деб чақирди. — Лаббай, шу ердаман, — деб жавоб берди Мусо. — Энди бу ёғига келма! Оёғингдаги чориғингни еч! — деди Худо. — Сен турган жой муқаддас ердир. Мен ота–боболаринг — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман. Мусо Худога қарашдан қўрқиб, дарров юзини беркитиб олди. Кейин Эгамиз яна айтди: — Имонинг комил бўлсин: халқимнинг Мисрда чеккан азобларини кўрдим, мадад сўраб назоратчилар зулми дастидан қилган фарёдларини эшитдим. Ҳа, халқимнинг чеккан ҳамма азобларини биламан. Шунинг учун Мен халқимни Мисрликларнинг зулмидан қутқаргани келдим. Мен уларни Мисрдан олиб чиқиб, кенг, унумдор, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боргани келдим. У ерда Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшайди. Халқимнинг фарёди Менга етиб келди. Мисрликлар халқимга қанчалик зулм ўтказаётганини кўриб турибман. Қани, бўл, сени ҳозир Миср фиръавни ҳузурига юбораман. Халқим Исроилни Мисрдан сен олиб чиқасан.
Выбор основного перевода