Кейинги куни Мусо яна ўша ерга борганда, иккита ибронийнинг бир–бири билан жанжаллашаётганини кўриб қолди. Мусо ноҳақлик қилган одамдан: “Нимага биродарингни уряпсан?” деб сўради.
Шунда ҳалиги одам: — Ким сени бизга ҳукмдор ва ҳакам қилиб қўйди? Мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан? — деди. Ўша заҳоти Мусо: “Бу иш ошкор бўлиб қолганга ўхшайди”, деб ўйлаб қўрқиб кетди.