Кейин фиръавн ҳам бу воқеани эшитиб, Мусони ўлдирмоқчи бўлди. Лекин Мусо фиръавндан қочиб Мидиён юртига кетди. У Мидиёнга келиб, қудуқ ёнида ўтирди.
Исроил халқи ишбошилари: — Сизлар бизни фиръавнга, унинг аъёнларига ёмон кўрсатиб қўйдингизлар, — дейишди. — Бизни ўлдиришига сабаб топиб бердингиз. Эгамиз қилмишларингизни кўриб, жазоингизни берсин!
Шундан кейин Мусо уларнинг олдидан кетиб, Эгамизга илтижо қилди: — Ё Раббий! Нимага бу халқни шунчалик кулфатга қўйдинг? Нимага мени юбординг?
иккала ўғлини ёнига олган эди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлиб қолдим”, деб тўнғич ўғлига Гершом деб исм қўйган эди.
Сўнгра: “Ота–боболаримнинг Худоси менга мадад берди, мени фиръавннинг қиличидан қутқарди”, деб иккинчи ўғлига Элиазар деб исм қўйганди.