Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Самовий Худо — Эгам мени отам хонадонидан — қариндош–уруғларим юртидан олиб чиққанда, У менга: “Сен турган шу юртни сенинг наслингга бераман”, деб қатъий ваъда берган эди. Сендан олдин Эгам фариштасини юборади. У шундай қиладики, сен менинг ўғлимга келин бўладиган қизни ўша юртдан топиб келасан. У ўз халқига шундай деди: — Қаранглар, Исроил халқи бизга қараганда кўпайиб, кучайиб кетди. Қани, бир йўлини топиб, уларни кўпайиб кетишдан тўхтатайлик. Бўлмаса, уруш бўлиб қолганда, улар душманларимизга қўшилиб, бизга қарши уруш қиладилар. Кейин юртимиздан қочиб кетадилар. Шундай қилиб, Мисрликлар назоратчилар тайинлаб, Исроил халқини оғир ишларга мажбур қилдилар, тинка–мадорини қуритдилар. Исроил халқи фиръавн учун Питом ва Рамзес деган омбор шаҳарларни қуриб берди. Шифро ва Пуво деган иброний доялар бор эди. Миср фиръавни уларга шундай фармон берди: — Иброний аёллар кўзи ёриётган пайтда доялик қилаётганингизда, яхшилаб эътибор беринг: чақалоқ ўғил бўлса, ўлдиринглар, қиз бўлса, яшайверсин. Иккала доя Худодан қўрқарди. Шунинг учун Миср фиръавнининг фармонига итоат этмасдан, ўғил болаларни ўлдирмадилар. Миср фиръавни дояларни чақириб сўради: — Нимага бунақа қиляпсизлар? Нимага ўғил болаларни тирик қолдиряпсизлар? — Иброний аёллар Мисрлик аёлларга ўхшамайдилар, — деб жавоб беришди доялар. — Улар жуда бақувват, шунинг учун биз бормасимиздан олдин туғиб қўйяптилар. Шунинг учун Худо дояларга марҳамат қилди. Исроил халқи кўпайиб, яна ҳам кучаяверди. Доялар Худодан қўрққанлари учун, Худо уларни оилали қилди. Шундан кейин фиръавн ўз халқига: “Ибронийларда туғилган ҳар бир ўғил бола Нил дарёсига улоқтирилсин, қиз болалар эса яшайверсин”, деб фармон берди.
Выбор основного перевода