Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Канъон юртидаги Хират–Арбада вафот этди. (Хират–Арба ҳозир Хеврон деб юритилади.) Иброҳим Сорага аза тутиб, йиғлади. У Соранинг жасадини қолдириб, Хет халқидан бўлган оқсоқоллар олдига борди ва уларга деди: — Мен сизларнинг орангизда яшаётган бир мусофирман. Илтимос, менга ерингиздан озгина жойини сотинглар, токи марҳумамни дафн қилай. Хет халқидан бўлган оқсоқоллар Иброҳимга шундай жавоб беришди: — Гапимизга қулоқ солинг, тўрам! Биз сизни улуғ бек деб ҳисоблаймиз. Хотинингизни дафн қилишингиз учун жойларимиздан энг яхшисини танлаб олинг. Марҳумангизни дафн қилишингиз учун бирортамиз сиздан мақбара учун ер аямаймиз. Иброҳим уларга эгилиб таъзим қилди. Кейин деди: — Марҳумамни дафн қилишимга рози экансизлар, энди менинг гапимга қулоқ солинглар, Зўхар ўғли Эфрўнга менинг илтимосимни етказинглар. У ўзининг Махпаладаги даласининг четида жойлашган ғорни менга сотсин. Мен ғорнинг тўлиқ нархини тўлайман, токи сизларнинг гувоҳлигингизда ғор менинг хонадоним учун мақбара бўлсин. Эфрўн шу пайтда шаҳар дарвозасида йиғилган ўз халқи орасида ўтирган эди. У жамики Хет халқига эшиттириб, Иброҳимга шундай жавоб берди: — Тўрам, энди менинг гапимни эшитсинлар. Мен даламни, даламдаги ғорни ҳам сизга инъом қиламан. Халқимнинг гувоҳлигида буларни сизга бераман. Марҳумангизни дафн қилаверинг. Иброҳим юрт халқига яна таъзим қилди. У юрт халқига эшиттириб, Эфрўнга шундай жавоб берди: — Раҳмат, лекин мен бутун далангиз учун кумуш тўлаб, сотиб олай, токи марҳумамни у ерга олиб бориб, дафн қилай. Илтимос, менинг таклифимни рад этманг. — Э тўрам, — деди Эфрўн Иброҳимга, — тўрт юз бўлак кумуш турадиган бир парча ер бизнинг орамизда нима бўпти?! Марҳумангизни дафн қилаверинг. — Э тўрам, — деди Эфрўн Иброҳимга, — тўрт юз бўлак кумуш турадиган бир парча ер бизнинг орамизда нима бўпти?! Марҳумангизни дафн қилаверинг. Иброҳим рози бўлиб, Эфрўн ҳаммага эшиттириб айтган тўрт юз бўлак кумушни унга тортиб берди. Бу ўлчов савдогарлар орасида муомалада эди. Шундай қилиб, Эфрўннинг Мамре шарқида жойлашган Махпаладаги мулки Иброҳимга ўтди. Мулк далани, даладаги ғорни ва даланинг четидаги ҳамма дарахтларни ўз ичига олар эди. Булар шаҳар дарвозасида йиғилган Хет халқининг гувоҳлигида Иброҳимнинг доимий мулки бўлиб қолди. Шундан кейин Иброҳим Канъон юртида Мамре шарқидаги Махпала даласининг четида жойлашган ғорга хотини Сорани дафн қилди. (Мамре Хевронда жойлашган.) Шундай қилиб, Хет халқига қарашли бўлган дала ва у ердаги ғор мақбара сифатида Иброҳимнинг доимий мулки бўлиб қолди. У чодир тиккан жойлар Хамўр деган одамнинг ўғилларига қарашли мулк эди. Хамўр Шакамнинг отаси эди. Ёқуб бу жойларни Хамўрнинг ўғилларидан юз бўлак кумушга сотиб олди. Шундан сўнг Ёқуб ўғилларига васият қилди: — Менинг куним битиб боряпти. Мени Хет халқидан Эфрўннинг даласидаги ғорга — ота–боболарим ёнига дафн қилинглар. Ўша ғор Канъон юртида, Мамре шарқида жойлашган Махпаладаги далада. Бобом Иброҳим бу далани Эфрўндан қабристон учун сотиб олган. Шундай қилиб, Юсуф отасини дафн қилгани жўнади. Фиръавннинг ҳамма аъёнлари — саройидаги амалдорлар, Миср юртидаги барча амалдорлар Юсуф билан бирга кетишди. Шунингдек, Юсуфнинг барча оила аъзолари, ака–укалари, отасининг қолган хонадони аҳли ҳам Юсуф билан бирга кетишди. Фақат уларнинг болалари, қўй–эчкилари, подалари Гўшен ерларида қолдирилди. Ғоят катта жамоа Юсуфга ҳамроҳ бўлди. У билан бир талай аравакашлар ва жанг аравалари ҳам кетди. Улар Иордан дарёси шарқидаги Отад деган хирмонга етиб келдилар. У ерда узоқ вақт оғир таъзия маросими ўтказдилар. Шундай қилиб, Юсуф отаси учун етти кун аза маросими ўтказди. Канъон халқлари бу ердаги аза маросимини кўриб: “Мисрликлар қандай оғир аза маросими ўтказяптилар–а!” деб айтдилар. Шунинг учун бу жойга Овил–Мисрайим деб ном қўйдилар. Шундай қилиб, Ёқуб ўғилларига қандай васият қилган бўлса, ўғиллари оталарининг васиятини тўла–тўкис бажардилар. Улар оталарининг жасадини Канъон юртига олиб келиб, Махпаладаги далада жойлашган ғорга дафн қилдилар. Иброҳим ўз оиласига қабристон учун Хет халқидан бўлган Эфрўндан сотиб олган Мамре шарқидаги ғор шудир. Исроил халқи Мисрдан чиққанда Юсуфнинг суякларини ўзлари билан олган эди. Улар мана шу суякларни Шакамда кўмишди. Ёқуб бу ерни Шакамнинг отаси Хамўрнинг ўғилларидан юз бўлак кумушга сотиб олган эди. Ўша ер Юсуф авлодларининг улуши бўлиб қолди.
Выбор основного перевода