Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тез бўлинглар, отамнинг олдига қайтиб бориб, унга шундай деб айтинглар: “Ўғлингиз Юсуфни Худо бутун Миср устидан ҳоким қилибди. Кечиктирмай йўлга отланинг. Сиз Гўшен ерларига ўрнашар экансиз. Ўзингиз, болаларингиз, набираларингиз, қўй–эчкиларингиз, подаларингиз — ҳамма мол–мулкингиз билан бирга Юсуфга яқин жойда бўласиз. Сизга Юсуф қараб турар экан. Ҳали олдимизда беш йил қаҳатчилик турибди. Ўзингиз ҳам, хонадонингиз ҳам оч қолмас экан, чорвангиз ҳам оч қолмас экан.” Отангни, бола–чақаларини олиб, Мисрга қайтиб келишсин. Мен уларга юртнинг энг яхши ерларини берай. Улар бу ерда тўкин–сочинликда яшайдилар. Уларга айт, Мисрдан аравалар олиб кетишсин. Хотинларини, болаларини, отангни ўша араваларда бу ерга олиб келишади. Абадий тоғлар баракасидан ҳам, Қадим тепаликлар неъматидан ҳам, Отангнинг дуолари кучлидир. Бу баракалар Юсуфга насиб этар, Биродарлари ичра у йўлбошчи бўлар. Бенямин оч бўрига ўхшар, Сабоҳда у ўлжасини ямлаб ютар, Оқшомда у топганини бўлишар.” Ўшанда Ёқубнинг авлоди ҳаммаси бўлиб етмиш кишидан иборат эди. Унинг ўғли Юсуф бу пайтда Мисрда яшарди. Мисрга борган ота–боболарингиз етмиш киши эди, холос. Энди эса Эгангиз Худо сизларни осмондаги юлдузлар каби сон–саноқсиз қилди.
Выбор основного перевода