Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Болалар ўтин йиғишади, оталари олов ёқишади, хотинлар эса хамир қориб, само қироличасига атаб нонлар ёпишади. Ғазабимни қўзғатиш учун бегона худоларга шароб назрини келтиришади. Уларнинг суяклари қуёш, ой ва юлдузлар остида сочиб ташланади. Зотан, бу одамлар осмон жисмларини севар эдилар, ўшаларга хизмат қилар эдилар, уларга эргашиб, маслаҳат солар эдилар, ўшаларга сажда этар эдилар. Уларнинг суякларини ҳеч ким йиғиб кўммайди, гўнгдай ер устида ётаверади. Қуддусдаги хонадонлар ва Яҳудо шоҳларининг саройлари, Тофат каби, ҳаром бўлади. Чунки у ерлардаги ҳамма уйларнинг томларида самовий жисмларга атаб қурбонликлар куйдирилган, бегона худоларга шароб назрлари келтирилган.»” Мен уларга ёмон қонунларни, ҳаёт учун яроқсиз қоидаларни бердим. Эй Исроил халқи, Эгамиз Раббий шундай демоқда: Менга қулоқ солишни хоҳламасангиз, йўқолинглар! Ҳар бирингиз бутларингизга сиғиниб юраверинглар! Аммо назрлару бутларингиз билан Мени бадном қила кўрманглар. Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим! Сизлар ўзингиз учун ясаган илоҳий шоҳингиз Сиккут ва юлдуз худоси Кивуннинг тасвирларига топиниб юрибсизлар. Шунинг учун Мен сизларни Дамашқ ортидаги юртга сургун қиламан. Қани энди туринглар! Худоларингизни кўтариб олиб кетинглар.” Эгамизнинг каломи шудир. Парвардигори Оламдир Унинг номи. Сизлар ўзингиз учун ясаган илоҳий шоҳингиз Сиккут ва юлдуз худоси Кивуннинг тасвирларига топиниб юрибсизлар. Шунинг учун Мен сизларни Дамашқ ортидаги юртга сургун қиламан. Қани энди туринглар! Худоларингизни кўтариб олиб кетинглар.” Эгамизнинг каломи шудир. Парвардигори Оламдир Унинг номи.
Выбор основного перевода