Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Ҳулкар юлдузини, Катта айиқ буржи ва Парвин юлдузларини, Бутун жанубдаги юлдуз туркумларини яратган Худодир У. Худо зулматнинг энг яширин жойларини очади, Тим қоронғиликларни ҳам ёритади. Парвин юлдузларини сен боғлаб қўя оласанми? Ҳулкар юлдузини ушлаб турган арқонларни еча оласанми? Заминни либосга ўрагандай, Тубсиз сувлар ила ўраган эдинг, Ҳатто тоғлар чўққисини сувлар кўмган. Сенинг таҳдидларингдан сувлар чекинар, Сен гумбурлатган садодан улар қочар. Сувлар тоғлар устидан, водий бўйлаб оқар Сен улар учун тайин этган жойга. Бу сувлар тошмасин деб, Яна ер юзини қайта қопламасин деб, Сен чегара қўйгансан! Қоронғилик чўктирганингда, тун бўлар, Ўрмондаги бор ҳайвон кезгани чиқар. Кўзи ожизларни билмаган йўлларидан бошлаб бораман, Уларни нотаниш сўқмоқлардан олиб бораман. Кўзларидаги зулматни нурга айлантираман, Ўнқир–чўнқир йўлларни текислайман. Мана шу айтганларимни қиламан, Уларни тарк этмайман. Зеро, Худо тоғларга шакл берди, Шамолни юзага келтирди. У режаларини инсонларга аён қилади, Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради, Тоғ чўққилари узра юради. Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи! Эгамиз Раббий демоқда: “Эй Исроил халқи, Ўша куни шундай қиламанки, Қуёш туш пайтида ботади, Куппа–кундузи ер юзини қоронғилик қоплайди. Эгамиз осмонда Ўзига маскан қурди, Ер узра осмон гумбазини ўрнатди. Денгиз сувларини йиғиб, Ер юзига сочиб юборадиган Ўшадир. Эгамиздир Унинг номи.
Выбор основного перевода