Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Бўаз шаҳар дарвозаси олдига чиқиб ўтирди. Ўша пайт Бўаз айтган яқин қариндоши ёнгинасидан ўтиб қолди. Бўаз унинг исмини айтиб чақириб: — Бу ёққа келинг, ўтиринг, биродарим, — деди. Қариндоши яқин келиб ўтирди. — Яна бир киши бор, — деди Ахаб Ёҳушафатга, — Йимлонинг ўғли Михиё. У орқали Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билсак бўлади. Лекин мен уни ёмон кўраман, чунки у мен ҳақимда башорат қилса, хайрли гап айтмайди, ҳар доим хунук гап айтади. — Эй шоҳ, бундай деб айтма, — деди Ёҳушафат. Улар одамларга туҳмат ёғдирар, Ҳакамларга тузоқ қўяр, Солиҳларни адолатдан маҳрум қилар. Ҳеч қаерда ҳақиқат йўқ, Ўзини ёмонликдан олиб қочган одам Ҳалокатга йўлиқди. Эгамиз буларни кўриб, Адолат йўқлигидан озор чекди. Мен ўша куни бир чироқ оламан, Қуддуснинг ҳар бир бурчагини текшириб чиқаман. «Эгамизнинг қўлидан на яхшилик, на ёмонлик келади», деб Ўйлаганларнинг жазосини бераман. Гуноҳга ботиб ўтирган Бепарво одамларни жазолайман.
Выбор основного перевода