Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Шу сабабдан Худо улардан юз ўгирди, самовий жисмларга сажда қилишсин, деб уларни тарк этди. Зотан, пайғамбарлар китобида шундай ёзилган: «Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим! Сизлар ўзингиз ясаган худоларга — Мўлах ва Райфон тасвирларига топиниб юрибсизлар. Шунинг учун Мен сизларни Бобил юртига сургун қиламан. Қани, энди туринглар! Мўлахнинг чодирини ва Райфоннинг тасвири бўлган юлдузни кўтариб олиб кетинглар.» Худога эмас, жинларга қурбонлик келтирди. Бу худоларни ўзлари билмас эди, Бу худолар яқинда пайдо бўлган, Ота–боболари улардан қўрқмаган эди. Аммо улар Менга қарши исён кўтардилар. Гапимга қулоқ солмадилар. Биронтаси ҳам макруҳ бутини ташламади, Миср худоларидан улар воз кечмадилар. Шунда Мен қаҳру ғазабимни Мисрдаёқ уларнинг устига ёғдирмоқчи бўлдим. Улар қонун–қоидаларимни рад этган эдилар, фармонларимни бажармаган эдилар, Шаббат кунларимни булғагандилар. Қўйингки, қалбларини бутларга бағишлаган эдилар. Чунки улар қонун–қоидаларимни буздилар, фармонларимни рад этдилар, Шаббат кунларимни булғадилар, кўнгиллари ота–боболарининг бутларини тусади.
Выбор основного перевода