Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Аммо буқани қурбонлик қиладиган инсон Одам ўлдирган қотил кабидир. Қўзини қурбонлик қиладиган одам Итнинг бўйнини синдирган одам кабидир. Дон назри қиладиган одам Чўчқа қонини назр қиладиган одам кабидир. Тутатқи тутатган одам Бутга топинадиган одам кабидир. Ўшалар ўз йўлларини танладилар, Қилган жирканч ишларидан жонлари лаззат олар. Хамиртурушли нонларни Менга шукрона назри қилинг, Кўнгилдан чиқариб берган қурбонлигингиз ҳақида Жар солиб ҳаммага айтинг, Ахир, бундай қилишни хўп яхши кўрасиз, эй Исроил халқи! — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Юксалган Худога сажда қилганимда, Нима олиб борай Эгамизнинг ҳузурига?! Унга атаб қурбонликлар куйдирсаммикан?! Бир ёшли бузоқларни назр қилсаммикан?! Унга атаб минглаб қўчқорларни сўйсам, Зайтун мойин дарё–дарё қилиб оқизсам Эгамиз мендан мамнун бўлармикан?! Итоатсизлигим эвазига тўнғич ўғлимни берайми?! Гуноҳим эвазига ўз фарзандимни қурбон қилайми?! Сизлар яна шундай қиляпсиз: Эгамизнинг қурбонгоҳини кўз ёшлар билан ювяпсиз, фарёд қилиб фиғон чекяпсиз, чунки Худо назрларингизни қабул қилмаяпти, У булардан мамнун эмас.
Выбор основного перевода