Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Ўзинг туққан шунча ўғиллар орасидан Сени етаклайдиган биронтаси ҳам йўқ. Ўзинг ўстирган шунча ўғиллар орасидан Қўлингдан тутадиган биронтаси йўқ. Сен уларга шундай деб айт: «Кечаю кундуз кўзларимдан ёш оқяпти, Ўзимни тўхтата олмаяпман. Зеро, бокира қизим — Менинг халқим, Қаттиқ зарба еди, оғир яраланди. Бу такаббур халқинг қоқилиб тушади, Сени ҳеч ким турғизиб қўймайди. Мен ҳамма шаҳарларингга ўт қўяман, Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндириб юборади.” Вой шўрим! Раббий ғазабланиб, Қиз Қуддусни зулмат билан қоплади, У Исроилнинг салобатини Осмондан ерга улоқтирди. Қаттиқ қаҳри келганда, Ўз пойандози бўлган Маъбадини эсга олмади. Ахир, улар Самариянинг шарманда маъбудаси номи билан Қасам ичиб юрибдилар, «Эй Дан шаҳри, худойинг шоҳид», деб айтиб юрибдилар, «Бершебага олиб борадиган зиёрат йўли ҳақи», деб юрибдилар. Аммо улар йиқилиб тушадилар, қайтиб турмайдилар.”
Выбор основного перевода