Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Бир қиз билан унаштириласиз, аммо у билан бошқаси ётади. Уй қурасиз–у, уйингизда яшамайсиз, узумзор экасиз–у, мевасидан емайсиз. Узумзорлар барпо қиласиз, парваришлайсиз, лекин шаробидан ичмайсиз, узумини термайсиз. Уларга қурт тушади. Ашдод қалъаларида эълон қилинг, Миср қалъаларида шундай деб жар солинг: “Самария атрофидаги қирларда тўпланинг, У ердаги авжига чиққан ғалаённи бир кўринг, Зўравонликнинг гувоҳи бўлинг.” Мен қишки ва ёзги саройларни бузиб ташлайман, Фил суяги билан безатилган кошоналарни вайрон қиламан, Барча ҳашаматли уйларни йўқ қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир. Сиз экасиз, аммо ўриб олмайсиз. Мой оласиз, аммо ундан фойдаланмайсиз. Узум эзасиз, аммо шаробидан ичмайсиз. Улар уйлар қуришади, Аммо уйларида яшаш уларга насиб этмайди. Узумзорлар барпо қилишади, Аммо шаробидан ичишолмайди. Бойликлари талон–тарож қилинади, Қурган уйлари бузиб ташланади.” Аммо сизлар–чи, камбағални беобрў қилиб ташладингиз! Сизларга жабр–зулм қилган бойлар эмасми?! Сизларни маҳкамаларга судраб олиб борган улар эмасми?!
Выбор основного перевода