Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Ахир, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдир, У рашкчи Худодир. Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой. Борди–ю, сизлар гапимга қулоқ солмасангизлар, Шаббат кунини муқаддас деб билмай, юк ташиб, дарвозалардан кириб чиқсангизлар, Мен шаҳар дарвозаларини ёндириб юбораман. Олов Қуддус саройларини йўқ қилади, бу оловни ҳеч ким ўчира олмайди.»” Мен Исроил халқини қилган гуноҳи учун жазолайман, Ўша куни Байтил қурбонгоҳларини вайрон қиламан. Қурбонгоҳнинг шохлари кесилиб, ерга тушиб ётади. Ёмонликнинг эмас, Яхшиликнинг пайида бўлинглар, Шунда яшайсизлар. Парвардигори Олам — Эгамиз ҳам, Ўзларингиз айтганингиздай сизлар билан бирга бўлади.
Выбор основного перевода