— Агар борсак, унга нима олиб борамиз? — деб сўради Шоул. — Тўрваларимиздаги нон тугади. Пайғамбарга олиб борадиган бирор ҳадямиз йўқ. Нимамиз қолди?
Ўнта нон, бир нечта кулча, бир хумча асал олиб, Охиё пайғамбарнинг ҳузурига бор. Ўғлимизга нима бўлишини у сенга айтади.
Эгамиз унга айтди: — Сен келган йўлингдан орқага қайт. Дамашқ яқинидаги саҳрога бор. У ерга борганингдан кейин, Хазайилнинг бошига мой сурт, у Орам юртининг шоҳи бўлсин.
Хазайилнинг қиличидан қочиб қутулганни Ёҳу ўлдиради, Ёҳунинг қиличидан қочиб қутулганни Элишай ўлдиради.
Исроил шоҳи Охозиё Самария шаҳридаги саройининг томи панжарасидан йиқилиб, қаттиқ шикастланди. Сўнг чопарларига: “Филистларнинг Эхрон шаҳридаги худоси Баал–Забуб ёнига бориб, ундан сўранглар–чи, мен соғаярмиканман”, деб уларни жўнатди.