Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтда Эгамиз Исроил ерларини парчалаб, кичрайтира бошлади. Орам шоҳи Хазайил Иордан дарёсининг шарқида Гад, Рубен, Манаше қабилалари яшайдиган бутун Гилад ерларини, Арнон сойлигидаги Арор шаҳридан Гилад ва Башан ўлкаларига қадар бўлган жамики Исроил ерларини босиб олди. Ўша пайтда Орам шоҳи Хазайил Гат шаҳрига ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди. Кейин Қуддусга ҳужум қилмоққа қарор қилди. Шунинг учун Эгамиз Исроилдан ғазабланди ва Исроил халқини узоқ вақт Орам шоҳи Хазайил билан Хазайилнинг ўғли Банҳададнинг қўлига бериб қўйди. Орам шоҳи Ёҳухознинг лашкарини қириб, кулини кўкка совурган эди. Ёҳухознинг элликта отлиқ сипоҳи, ўнта жанг араваси, ўн мингта пиёда сипоҳидан бошқа кучи қолмаган эди. Отаси Эмозиё оламдан ўтгач, Уззиё Элет шаҳрини қайтадан Яҳудо ерларига қўшиб олиб, бошқатдан қурди. Ўшанда Тифсах аҳолиси таслим бўлмагани учун Манахим Тирзадан жўнаб кетди–да, бориб Тифсах шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни қирди. Ҳатто ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёриб ташлади. Ўзларининг кўз ўнгида Чақалоқлари тилка–пора бўлади. Уйлари талон–тарож бўлади, Хотинларига тажовуз қилинади. Жангу жадаллар сени четлаб ўтмайди. Шоҳ Шалман Байт–Арбэлни жангда вайрон қилгандай, Хотинларни бола–чақалари билан тошга уриб ўлдиргандай, Ҳамма шаҳарларинг вайрон бўлади. Эгамиз шундай демоқда: “Оммон халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди, Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар ҳудудини кенгайтириш учун Гиладга ҳужум қилдилар, Ўшанда ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёрдилар.
Выбор основного перевода