Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу пайтда Эдомда шоҳ йўқ эди, шоҳнинг ноиби юртни бошқарарди. Исроил, Яҳудо ва Эдом шоҳлари биргаликда йўлга чиқдилар. Улар етти кун йўл юрганларидан кейин, бирга борган лашкар учун ҳам, ҳайвонлар учун ҳам сув тугади. Шундан кейин Мўаб шоҳи тахт вориси бўлган тўнғич ўғлини олиб келди–да, уни девор устида куйдириб қурбонлик қилди. Бу воқеадан Исроил лашкари қаттиқ ваҳимага тушди. Улар Мўаб шоҳидан узоқлашиб, ўз юртига қайтиб кетдилар. Ёҳурам даврида Эдом Яҳудо шоҳлигига қарши исён қилди. Эдом халқи ўзларининг мустақил шоҳлигини қурдилар. Ёҳурам ҳамма лашкарбошилари ва жанг араваларини Эдомга бошлаб борди. Эдом лашкари Ёҳурамни ва унинг жанг аравалари сардорларини ўраб олди, лекин Ёҳурам тунда ҳужум қилиб, қамални ёриб чиқди. Ўша пайтдан бери ҳозиргача Эдом халқи Яҳудо ҳукмронлигидан озоддир. Ёҳурам ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани учун Либна шаҳри ҳам ўша даврда исён кўтарган эди.
Выбор основного перевода