Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёрам Хазайил билан жанг қилганда, Орам лашкари уни яралаган, Ёрам эса яраларини даволатиш учун Йизрилга қайтган эди. Ёҳу дўстларига: — Агар сизлар мен томонда бўлсангизлар, шаҳардан бирор кимса чиқиб кетишига ва Йизрилга хабар олиб боришига йўл қўйманглар, — деди. Ёҳу отига миниб, Йизрил шаҳрига йўл олди, чунки Ёрам касал бўлиб, у ерда ётган эди. Яҳудо шоҳи Охозиё ҳам Ёрамни кўргани келган эди. У ярасини даволатиш учун Йизрил шаҳрига қайтиб келди. Яҳудо шоҳи Охозиё эса яраланган Ёрамни кўргани Йизрилга борди. Худо Охозиёнинг бу ташрифини унинг ҳалокати учун ишлатди. Охозиё Ёрамникига етиб боргач, Ёрам билан биргаликда Нимшининг невараси Ёҳуни кутиб олгани чиқди. Ёҳуни Эгамиз Ахаб хонадонини қатл қилиш учун танлаган эди.
Выбор основного перевода