Хазайил Элишайнинг ҳузуридан чиқиб, ҳукмдори Банҳададнинг ёнига қайтиб келди. — Элишай сенга нима деди? — сўради шоҳ Хазайилдан. — У менга айтдики, сиз албатта соғайиб кетаркансиз, — деб жавоб берди Хазайил.
Эртаси куни Хазайил кўрпани олиб, сувга ботирди–да, ҳўл кўрпани шоҳнинг юзига ёпиб, уни бўғди. Шундай қилиб, Хазайил шоҳни ўлдириб, унинг ўрнига ўзи шоҳ бўлди.