Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёҳурам Яҳудо шоҳи бўлганда, ўттиз икки ёшда эди. У Қуддусда саккиз йил ҳукмронлик қилди. Хотини Ахабнинг қизи бўлгани учун Ёҳурам ҳам, Ахаб хонадони сингари, Исроил шоҳлари йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Шундай бўлса–да, Довуднинг хонадонини Эгамиз ҳалокатга учратишни истамади, чунки У Довуд билан аҳд қилиб: “Сенинг наслингга то абад сўнмайдиган чироқ бераман”, деб ваъда қилган эди. Ёҳурам даврида Эдом Яҳудо шоҳлигига қарши исён қилди. Эдом халқи ўзларининг мустақил шоҳлигини қурдилар. Ёҳурам ҳамма лашкарбошилари ва жанг араваларини Эдомга бошлаб борди. Эдом лашкари Ёҳурамни ва унинг жанг аравалари сардорларини ўраб олди, лекин Ёҳурам тунда ҳужум қилиб, қамални ёриб чиқди. Ўша пайтдан бери ҳозиргача Эдом халқи Яҳудо ҳукмронлигидан озоддир. Ёҳурам ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани учун Либна шаҳри ҳам ўша даврда исён кўтарган эди.
Выбор основного перевода