Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен қиличнинг дамида яшагайсан, Укангга хизмат қилиб ўтгайсан. Исён кўтарганингда эса У солган бўйинтуруқни улоқтириб ташлагайсан.” Кейин Ёшуа бутун Исроил лашкари билан Маккедодан Либна шаҳрига бориб, Либнага ҳужум қилди. Эгамиз Либна ва унинг шоҳини ҳам Исроил лашкарининг қўлига берди. Улар бутун шаҳар аҳолисини қиличдан ўтказиб, бирорта ҳам тирик жон қолдирмадилар. Ерихо шоҳини нима қилишган бўлса, Либна шоҳини ҳам шундай қилишди. Ўша пайтдан бери ҳозиргача Эдом халқи Яҳудо ҳукмронлигидан озоддир. Ёҳурам ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани учун Либна шаҳри ҳам ўша даврда исён кўтарган эди.
Выбор основного перевода