Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Эгамизнинг Илёс орқали айтганига мувофиқ, шоҳ Охозиё вафот этди. Шоҳнинг ўғли бўлмагани учун унинг ўрнига укаси Ёрам шоҳ бўлди. Бу воқеа юз берганда, Яҳудо шоҳи Ёҳурам иккинчи йил шоҳлик қилаётган эди. Ёҳурам Ёҳушафатнинг ўғли эди. Ахаб ўғли Ёрам Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн икки йил шоҳ бўлди. Бу пайтда Ёҳушафат Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлган эди. Отаси уларга кўп миқдорда олтину кумуш ва қимматбаҳо ашёлар билан бирга Яҳудо юртидаги мустаҳкам шаҳарларни ҳадя этган эди. Ёҳурамни эса, тўнғич ўғил бўлгани учун тахт вориси қилган эди. Ёҳурам отаси ўрнига тахтга ўтириб, ўзини мустаҳкамлаб олгандан кейин, укаларининг ҳаммасини ва Исроил аъёнларидан баъзиларини қиличдан ўтказди. Осодан Ёҳушафат туғилди. Ёҳушафатдан Ёҳурам туғилди. Ёҳурамдан Уззиё туғилди.
Выбор основного перевода