Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Араблар босқинчилик сафари давомида Ёҳурамнинг кенжа ўғли Охозиёдан бошқа ҳамма ўғилларини қатл қилган эдилар. Шунинг учун Қуддус аҳолиси Охозиёни ўзларига шоҳ қилишди. Охозиё тахтга ўтирганда, йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда бир йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Оталиё бўлиб, Исроил шоҳи Омрининг невараси эди. Охозиё ҳам Ахаб хонадони йўлидан юрди, чунки онаси унга қабиҳ ишлар қилишни маслаҳат берарди. Охозиё Ахаб наслига ўхшаб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Отаси Ёҳурамнинг вафотидан кейин, шоҳ Ахаб хонадонининг бошқа аъзолари Охозиёнинг маслаҳатчилари бўлиб, уни ҳалокатга бошладилар. Охозиё уларнинг маслаҳатига кириб, Исроил шоҳи Ахаб ўғли Ёрам билан бирга Гиладдаги Рамўтга бориб, Орам шоҳи Хазайилга қарши уруш очди. Шоҳ Ёрам шу урушда ярадор бўлди. У ярасини даволатиш учун Йизрил шаҳрига қайтиб келди. Яҳудо шоҳи Охозиё эса яраланган Ёрамни кўргани Йизрилга борди. Ахаб ўғли Ёрам ҳукмронлигининг ўн биринчи йилида Охозиё Яҳудо шоҳи бўлган эди.
Выбор основного перевода