Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан. Зеруя ўғли Абушай Довудни ҳимоя қилиб, ўша Филистни мағлуб қилиб ўлдирди. Шундан кейин Довуднинг одамлари унга: “Энди сиз биз билан бирга урушга бормайсиз, токи Исроилнинг чироғи ўчиб қолмасин”, деб айтишди. Мен ўша ерда улуғланай деб, Ўзим учун Қуддус шаҳрини танлаганман. Қулим Довуднинг чироғи Қуддусда ҳеч қачон ўчмасин деб, Сулаймоннинг ўғлига битта қабилани бераман. Шунга қарамай, Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун Эгаси Худо Абиёдан кейин Абиёнинг ўғлини тахтга ўтқазди. Шундай қилиб, Қуддусни мустаҳкам қилиб, шу шаҳарда Довуд сулоласининг чироғини ўчирмади. Шундай бўлса–да, Довуднинг хонадонини Эгамиз ҳалокатга учратишни истамади, чунки У Довуд билан аҳд қилиб: “Сенинг наслингга то абад сўнмайдиган чироқ бераман”, деб ваъда қилган эди.
Выбор основного перевода