Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар бирор леви Исроилдаги ўзи яшаб турган шаҳардан Эгамиз танлаган жойга ўз хоҳиши билан борса, у ерда Эгамизга хизмат қилган леви биродарлари сингари, Эгаси Худо номидан хизмат қила олади. Оиласининг мулкини сотишдан келган даромади бўлса ҳам, бошқа левилар қатори бир хил улуш есин. Эгамиз менга деди: “Исроил халқи ҳақ йўлдан озганда, баъзи бир левилар ҳам Мендан юз ўгириб, бутларга сиғина бошлаган эдилар. Бунинг учун Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Улар Маъбадимда хизмат қилаверадилар: дарвозабонлар бўладилар, Маъбад ичида хизмат қиладилар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар учун келтирилган ҳайвонларни сўядилар, Маъбадга келган одамларга хизмат қиладилар. Аммо улар бутларга сажда қилган Исроил халқига хизмат қилиб, халқни гуноҳга ботирганлари учун, Мен, Эгангиз Раббий, қасам ичиб айтаманки, улар ўз жазосини тортадилар. Мен уларни руҳонийликдан четлаштираман. Улар энди на ҳузуримга кирадилар, на муқаддас нарсаларимга, на энг муқаддас назрларимга қўл теккизадилар. Жирканч одатлари учун тортадиган жазоси шу бўлади, улар иснодга қоладилар. Шунга қарамай, Маъбаддаги ҳамма юмушларни бажараверадилар.
Выбор основного перевода