16
Сўнгра Йўшиё қайрилиб қараб, адирдаги қабрларни кўрди. У ердаги қабрларни кўргач, одамларини юбориб, мозорлардаги суякларни чиқартирди, Эгамизнинг сўзига биноан, суякларни қурбонгоҳда ёқди ва шу тариқа қурбонгоҳни булғаб, ҳаром қилди. Зотан, бу ҳақда пайғамбар қурбонгоҳга нидо қилган эди.
Пайғамбар Эгамизнинг амри билан қурбонгоҳга нидо қилди: — Қурбонгоҳ, эй қурбонгоҳ! Эгамиз шундай айтар: “Довуд хонадонида бир ўғил фарзанд дунёга келар, Унинг исми Йўшиё бўлар. Саждагоҳларда қурбонлик куйдирадиган руҳонийларни сенинг устингда қурбон қилар. Сенинг устингда инсон суякларини ёқар.”