Шомуил пайғамбар давридан буён Исроилда Фисиҳ зиёфати бу сингари нишонланмаган эди. Исроил шоҳларидан бирортаси, Йўшиё сингари Фисиҳ зиёфатини руҳонийлар, левилар, жамики Яҳудо ва Исроил халқи ҳамда Қуддус аҳолиси иштирокида нишонламаган эди.
Бу Фисиҳ зиёфати шоҳ Йўшиё ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида нишонланди.