Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лобон қўйларининг жунини қирққани кетди. У йўқ пайтида Роҳила отасининг хонаки худоларини ўғирлаб олди. Арвоҳ чақирувчиларнинг олдига борманг, фолбинларга маслаҳат солманг. Уларнинг дастидан ўзингизни булғаманг. Мен Эгангиз Худоман. Арвоҳ чақирадиган ва фолбинлик қиладиган эркагу аёлнинг жазоси ўлимдир. Уларни тошбўрон қилинг, уларнинг қони ўз гарданида қолади.” Ўғли ёки қизини оловда қурбон қиладиган, фолбин, башоратгўй, ромчи, сеҳргар, иссиқ–совуқ қиладиган, арвоҳ чақирувчи, ўликлардан маслаҳат сўрайдиганлар орангизда бўлмасин. Эгамиз бундайлардан жирканади. Мана шу жирканч одатлари учун Эгангиз Худо ўша халқларни сизнинг олдингиздан ҳайдаб чиқаряпти. Ўғлини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди. Олий руҳоний Хилқиё котиб Шофонга: “Эгамизнинг уйидан Таврот китобини топиб олдим”, деб китобни Шофонга берди. Шофон китобни ўқиди.
Выбор основного перевода