3
Шоҳ Эгамизнинг уйи эшиги олдидаги устун ёнида туриб: “Эгамиз кўрсатган йўлдан юраман, амрларига итоат этаман, шартларига, фармонларига бутун қалбим билан, жону дилим билан қулоқ соламан, бу китобда ёзилган аҳд сўзларини адо этаман”, деб Эгамиз билан қайта аҳд қилди. Бутун халқ бу аҳдга қўшилди.
Сизлар фақатгина Эгангиз Худога эргашинглар. Ундан қўрқинглар, Унинг амрларига итоат этинглар. Эгангизга қулоқ солинглар, Унга хизмат қилинглар, Унга содиқ бўлинглар.
Қарасаки, одатга кўра, Эгамизнинг уйига кираверишдаги устун олдида шоҳ турибди, шоҳнинг атрофини лашкарбошилар, карнайчилар ўраб олган. Юртнинг бутун халқи шод–хуррам, карнай чаляпти. Шунда Оталиё ғазабдан либосларини йиртиб: “Хоинлик! Хоинлик!” деб бақирди.
Яҳудо шоҳи Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшнинг ўлимидан кейин ўн беш йил яшади.