Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Танахда, Магидў сувлари ёнида Канъон шоҳлари уруш очишди. Бироқ хазинани улар ўлжа қила олмади. Яҳудо шоҳи Охозиё бу ҳодисани кўриб, Байт–Хагон шаҳрига қараб қочди. Ёҳу унинг ортидан қувиб кетаётганда: — Уни ҳам ўлдиринглар! — деб бақирди. Йиблаём шаҳри ёнидаги Гур тепалигида аравасида турган Охозиёни отдилар. Охозиё Магидў шаҳрига қочиб бориб, ўша ерда жон берди. Аъёнлари унинг жасадини аравада Қуддусга олиб келдилар ва Довуд қалъасида, ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар. Бу воқеалардан сўнг, Йўшиё Маъбадни тартибга солиб бўлгач, Миср шоҳи Нехо жанг қилгани Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрига лашкарини бошлаб келди. Йўшиё унга қарши отланди. Лекин Нехо Йўшиёга элчилар орқали шундай хабар юборди: “Эй Яҳудо шоҳи! Сен бу жангга аралашма! Мен сенга эмас, ўз душманларимга қарши урушга отландим. Худо менга, шошил, деб амр берди. Худо мен томонда, Унга қаршилик кўрсатишни бас қил, акс ҳолда, нобуд бўласан.” Аммо Йўшиё жанг қилишдан қайтмади. Худонинг Нехо орқали айтган сўзларига қулоқ солмади. Шоҳона кийимларини ўзгартириб, Магидў текислигида жангга кирди. Жанг пайтида Миср камонкашлари шоҳ Йўшиёга ўқ отдилар. Шунда шоҳ аъёнларига: “Мени бу ердан олиб чиқинглар, оғир яраландим”, деди. Аъёнлар Йўшиёни жанг аравасидан олиб, бошқа жанг аравасига солдилар–да, Қуддусга олиб келдилар. Йўшиё шу ерда вафот этди. У ота–боболарининг хилхонасига дафн қилинди. Бутун Яҳудо ва Қуддус аҳолиси Йўшиё учун аза тутди. Бу Миср ҳақида башорат эди. Аниқроғи, Миср фиръавни Нехонинг лашкари тўғрисида эди. Улар Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрида қароргоҳ қурган эдилар. (Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Бобил шоҳи Навухадназар бу лашкарни мағлуб қилди.) Ўша куни Қуддусдаги дод–фарёд, Магидў водийсидаги Ҳадад–Риммонда тутилган азадай, кучли бўлади.
Выбор основного перевода