Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен: «Мен ўша ерда улуғланай», деб айтган эдинг. Кўзларинг кечаю кундуз ўша жойга — ўша уйга қадалиб турсин. Мен, қулинг, ўша томонга қараб ибодат қиламан, ибодатларимни тингла. Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланиб, уларни Ўзининг ҳузуридан чиқариб ташлаганди. Яҳудо халқидан ташқари биронта қабила Эгамизнинг ҳузурида қолмаган эди. Оқибатда Эгамиз Исроилнинг ҳамма қавмидан юз ўгирди. Уларни талончиларнинг қўлига бериб, жазолади. Охири, ҳаммасини ҳузуридан улоқтириб ташлади. Оссурия шоҳи Исроил халқини Оссурияга кўчириб, уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Самарияга қарши ишлатган ўлчов ипини ва Ахабнинг хонадонига қарши ишлатган шоқулни Қуддусга қарши ишлатаман. Қуддусни бу қабиҳ халқдан тозалаб ташлайман, уни тоза косадай тўнтариб қўяман. Ўз халқимнинг омон қолганларидан юз ўгираман ва ғанимларининг қўлига таслим эттираман. Ғанимлар Қуддус аҳолисини талон–тарож қилади, ўлжа қилиб олиб кетади.
Выбор основного перевода